Германия канцлери Фридрих Мерц 4 октябрь куни эълон қилинмаган ташриф билан Киевга борди. Бу унинг Украинага 2025 йил май ойидан буён илк ташрифи бўлди.
Мерц Киев вокзалида журналистларга берган баёнотида Украина яқин ҳафталарда Германиянинг қўллаб-қувватлашига муҳтож эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россияни тўхтатишнинг иложи бўлмаса, унинг ҳарбий машинаси эртами-кечми Европага қарши йўналиши мумкин.
Канцлер Украина учун навбатдаги қиш уруш шароитида ўтишига эътибор қаратди. У Россия шаҳарлар, турар-жойлар ва иссиқлик электр станцияларига зарба бераётганини, аммо бу Украина халқини террор орқали таслим қила олмаслигини билдирди.
Ташриф давомида Мерц Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиши ва Германия Украинага ёрдамни давом эттиришини тасдиқлаши кутилмоқда.
Канцлер Германия ва Украина ўртасидаги ҳамкорлик икки томонлама манфаатларга асосланганини таъкидлаб, икки давлат компанияларининг қўшма ишлари уларни янада хавфсиз ва кучли қилаётганини айтди.