Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 майдан ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти электрон виза билан кирган хорижликлар визасини бир марта 30 кунгача узайтириш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек:
➖ виза узайтириш ва рўйхатга олиш соддалаштирилади ва рақамлаштирилади;
➖ хорижликларга меҳнат қилиш рухсатномасини расмийлаштириш ваколати департаментга берилади;
➖ 2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонага жойлашиш билан бирга рўйхатга олинади;
➖ 2026 йил 1 февралдан ID карта олаётганларга ЭРИ (ЭЦП) бепул берилади.