Энергетика вазирлиги электромобилларни қувватлаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш тартибини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Лойиҳага кўра:
➖ қувватлаш станциясида сарфланган ҳар бир кВт·соат электр энергияси учун 300 сўмдан ошган қисми субсидия қилинади;
➖ маблағлар электромобил эгаларининг банк картасига “Солиқ” мобил иловаси орқали кейинги ойнинг 25-санасигача қайтариб берилади;
➖ электр энергияси тарифлари ошган тақдирда, субсидия миқдори ҳам мутаносиб равишда оширилади.