Наманган ва Андижон вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.T.” МЧЖ раҳбари А.Т. чорвачиликка мослашган биносида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 481,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Ч.” хусусий корхонаси масъул шахслари “Жаҳонобод” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 317,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “P.N.” МЧЖ раҳбари Н.Р. “Жалабек” МФЙ ҳудудидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 154,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.