Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Электр тармоқларига ноқонуний уланиб, давлатга катта миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланди

Электр тармоқларига ноқонуний уланиб, давлатга катта миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ф.С.” МЧЖ раҳбари И.А. ва бошқалар тош майдалаш цехидаги электр ҳисоблагичга ташқаридан таъсир ўтказиб, жами 279,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Булунғур туманидаги “Д.И.” фермер хўжалиги ва Пайариқ туманидаги “F.F.” оилавий корхонаси раҳбарлари хўжалик сув насосини ҳамда тўйхона биносини умумуй фойдаланишдаги электр трамоғига ўзбошимчалик улаб, жами 225 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Бекобод туманидаги “M.G.” МЧЖ раҳбари Г.А. ва бошқалар ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагич тамғасини бузиб жами 192,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:05 23.05.2023. Ўқилди: 1116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!