Бу дунёда ҳамма нарсанинг охири бор, хусусан, табиий ресурсларнинг ҳам. Шунинг учун уларни, хусусан, электр энергиясини тежаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланган. Хўш, энергияни қандай тежаш мумкин? Бу борада нималарга амал қилиш лозим? Бу саволларга Энергетика вазирлигининг Қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия самарадорлиги ва энергия аудити бошқармаси бош мутахассиси Бекзод Асадовдан жавоб олдик.
1. Электр энергиясини тежаш борасида қандай тавсиялар берасиз?
— Хонадонларимизда электр энергиясидан фойдаланишда самарадорликни ошириш учун биз айнан қайси мақсадларда нима қурилмалар томонидан кўпроқ электр энергияси истеъмол қилинаётганини билишимиз лозим бўлади. Баъзи хонадонларда бу ёритгич чироқлари баъзиларида кир ювиш машиналари бўлиши мумкин. Ёки бошқа қурилмалар томонидан кўп миқдорда электр энергияси беҳуда истеъмол қилинаётган бўлиши мумкин. Шу боисдан биз ўзимиздаги қурилмаларни самарадорлиги бўйича кўрикдан ўтказишимиз лозим. Айнан қурилмалар мисолида айтайлик ёритиш қурилмаларидан фойдаланганимизда хозирда чуғланма лампалардан фойдаланиш деярли тўхтатилган. Баъзи ҳудудларда агарда бор бўлмаса умуман барча жойда лед лампалардан фойдаланилмоқда. Улар чуғланма лампаларга қараганда анча самарадор. Лекин шундай бўлса ҳам бизда айтайлик одам бўлмаган, иш фаолияти давом этмаётган жойда мақсадсиз ёритиш ҳолатлари содир бўлади. Мисол учун, агар бирор бир жойда қурилиш ёки электр симлари очиқ яъни инсон учун хавфли бўлиши мумкин бўлган жойларда ёруғликни таъминлаш мумкин. Аммо зарурият бўлмаган жойларда фойдаланилган бўлса бунда электр энергиясидан мақсадсиз фойдаланилган бўлади. Шунинг учун ҳам биз айтайлик ўтирмаётган хоналаримизда чироқларни ўчириб юришимиз, биноларда эса детектрларни ўрнатиб электрдан мақсадли фойдаланишимиз мумкин. Хусусан, бу ўринда айтиш мумкинки табиий ёруғликдан фойдаланиш ҳам анча самарадор ечим ҳисобланади. Масалан, қуёш чиқиши ва ботишига қараб жойлашган хоналарда ойнани очиб қўйиш ҳам етарлича ёруғлик беради. Бу ҳам кун давомида электрдан фойдаланишни анча миқдорини камайтиради. Бундан ташқари хонадонларимизда мавжуд бўлган энергия самарадорлик кўрсатгичи паст бўлган қурилмалар хусусан микротўлқинли печлар, кирювиш машиналарини янгилашимиз, янги стандартларга мос келадиганларига алмаштиришимиз орқали самарадорликни оширишимиз мумкин. Кир ювиш машиналарига тўхталадиган бўлсак агарда улардан фойдаланишда сиғимига нисбатан кам миқдорда ўғирлик ҳосил қилувчи кирлар ювилса уни кўп марта айланишига ва электр энергияси керагидан ортиқ сарфланишига сабаб бўлади. Шунингдек, хонадонларимизда мақсадсиз равишда электр энергиясини паст миқдорда бўлса ҳам сарфлаб ётадиган қурилмалар мавжуд. Мисол учун, зарядловчи қурилмалар ва бошқалар. Уларни ўчириб қўйиш ҳам кам бўлса ҳам электрни тежайди. Асосий электр сарфловчи қурилмалар бу сув иситгичлари бўлиб, улар сувни юқори босимда иситиб қўйиб маълум вақт ичида яна совийди ва яна иситишга тўғри келади.
2. Бугунги кунда электр энергиясидан самарали фойдаланиш қанчалик муҳим?
— Электр энергиясидан самардорликни таъминлаш учун учта асосий мисол келтиришимиз мумкин. Улардан бири биз электр энергиясини истеъмол қилаётганимизда беҳуда сарфланаётган электр энергиясидаги йўқотишлар тизимда электр станциялари томонидан ҳам таъминланиши лозим бўлади. Шунингдек,электр энергиясига эҳтиёж ўсиб бормоқда мазкур эҳтёж ўсиб бориши билан бирга улар орқали исрофгарчилик ҳам ўсиб боради. Ҳамда исроф бўлаётган электр станциялари қурилиши, подстанциялар қурилиши капитал қурилиш харажатларини амалга оширишимиз керак бўлади. Мазкур электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергияси ортиқча харажатлар якуний электр энергияси тарифида ўтиради. Ваҳоланки, биз самарадорликни ошириш орқали электр энергияси мазкур йўқотишларни камайтириш билан капитал харажатларни олдини олиш мумкин.
Иккинчи мисол қилиб келтиришимиз мумкин бўлган сабаблар айтайлик Ўзбекистонда электр энергияси асосан қазилма ёқилғилардан ишлаб чиқарилади агарда биз электр истеъмолини йўлга қўймасак мазкур энергия ресурслари қайта тикланмагани учун беҳуда сарфланади. Келажак авлодга мазкур энергия захиралари етиб бормайди агарда биз самарадорлик билан фойдалансак биз нафақат ўзимиз учун балки келажак авлод учун ҳам энергия захираларини сақлаб қолган бўламиз.
Яна бир мисол қилиш мумкин бўлган хабарингиз бор хозирда глобал иқлим ўзгариши содир бўлмоқда. Ушбу глобал иқлим ўзгаришига қайта тикланмайдиган энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган иссиқхона газлари сабаб бўлмоқда. Агарда биз электр энергиясини ортиқча сарфлаб ишлатадиган бўлсак қайта тикланмайдиган қазилма ёқилғиларидан ортиқча фойдаланишга, атроф-муҳитга иссиқхона газларини ишлаб чиқишга сабаб бўламиз. Бу ўз навбатида иқлим ўзгариши, иқлим барқарорлигини издан чиқаришга сабаб бўлади. Электр энергиясидан фойдаланишда шундай фикр билдириш мумкинки, хозирги кунда электр энергияси иситиш ва совутишда кенг фойдаланилади. Хусусан, хонани совутиш жадал суратда ўсиб бормоқда. Агарда биз бинода ортиқча тирқичлар, эшик ойланаларни очиқ қолиши ҳолатлари бўладиган бўлса хонани совутиш учун беҳуда сарфлаган бўламиз. Энергия самарадор биноларда уларнинг изоляцияси билан бирга эшиклар икки қаватли бўлади. Масалан, биринчи қават эшик ёпилгач иккинчиси очилади. Бунда хонадаги бутун ҳароратни эшик орқали йўқотилиши, температуранинг ўйнашини тушиб чиқиши олди олинади. Шу сабабли ҳам электр энергиясидан фойдаланишда самарадорликни ошириш мумкин.