"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Когон туманида жойлашган “Б. Г.” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш корхонаси реактив қувватни компенсация қилмасдан, электр энергиясидан самарасиз ва нооқилона фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 45-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 20,5 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
Маълумот ўрнида: Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик – асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.