Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Элдор Шомуродов "Женоа" клубида 9 рақамда ўйнамайдиган бўлди

A A A
Элдор Шомуродов "Женоа" клубида 9 рақамда ўйнамайдиган бўлди

Аввалроқ, “Женоа” аъзосига айланган Элдор Шомуродовнинг янги жамоасида 9-рақам остида ўйнаши хабар қилинганди.

Аммо, мазкур рақамни "Сассуоло"дан ижара асосида генуяликлар сафига ўтган Жанлука Скамакка олгани маълум бўлди.

Шомуродов эса “Женоа”да 61-сонли футболкада ҳаракат қилади. Бу ҳақда “Ростов” матбуот хизмати қуйидагича изоҳлади.

“Ростов”нинг абадий мухлиси бўлиб қоламан", дея Элдор Шомуродов клубимиз билан хайрлашди. Энди эса у бизни унутмаган ҳолда Генуяда ўзига рақам танлади.

“61” – Ростов вилоятининг минтақавий рақамли коди ҳисобланади. Элдор айнан мазкур рақам остида янги жамоасида ҳаракат қилади”, деб ёзилган клубнинг Telegram'даги расмий саҳифасига.

Manba: human.uz

Киритилди: 21:25 07.10.2020. Ўқилди: 5007 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!