Неслиҳан Aтагулнинг "Элчининг қизи" телесериалидан кетиши актрисанинг ҳам, лойиҳанинг ҳам туркиялик, ҳам чет эллик мухлислари орасида норозиликка сабаб бўлди.
Таниқли туркиялик шарҳловчи Бирсен Aлтунташ сериал продюсерлари билан суҳбатда актриса билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди.
“Сўнгги ҳафталарда Неслиҳаннинг вазни 45 килограммгача камайди ва у жуда чарчаганди. Бироқ, касалликларга қарамай, ишлашни давом эттирди.
Мен охиригача курашдим. Аммо уни касалхонага ётқизишга мажбур бўлдик. Матбуотда Неслиҳаннинг сценарийнинг сифати туфайли сериални тарк этгани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Бу ёлғон. Неслиҳан толиққанича ишлади ва унинг кетишига фақат соғлиқ билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлди», деб ёзади Aлтунташ.
Aктрисанинг ўзи ва сериалнинг продюсерлик гуруҳининг расмий баёнотига қарамай, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Неслиҳанга бошқа бир яхшироқ таклиф тушганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
Aктрисанинг менежери бу маълумотни рад этди.
«Ҳар доимгидек ҳаммаси остин-устун бўлиб кетди. Неслиҳанга бир неча ой олдин рақамли платформа лойиҳасида иштирок этиш таклифи келиб тушган, аммо "Элчининг қизи" сериалида ишлашни афзал кўрган ҳолда рад этган", – дея менежернинг сўзларини келтиради шарҳловчи.