Бугун 22 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

«Эл-класико»да ким бош ҳакам бўлиши маълум бўлди

«Эл-класико»да ким бош ҳакам бўлиши маълум бўлди

Шанба куни бўлиб ўтадиган класикони ким бошқариши маълум бўлди.

El Chiringuito хабарига кўра, Ла Лига 11-туридан ўрин олган «Реал» — «Барселона» учрашувига Хосе Мария Санчес Мартинес бош ҳакам этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Санчес Мартинес апрел ойида бўлиб ўтган класикода VAR учун жавобгар эди — «Реал» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша ўйинда каталонияликлар вингери Ламин Ямалнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган деб топилгани баҳсларга сабаб бўлганди.

Киритилди: Бугун 11:33. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!