Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Экрем Имомоўғлу гувоҳлик берди

Экрем Имомоўғлу гувоҳлик берди

Истанбул шаҳар муниципалитетига қарши терроризм ва уюшган жиноятчилик билан боғлиқ икки хил тергов доирасида қўлга олинганлар сони 90 нафарга етди.

Haber Global нашри хабар беришича, тергов доирасида полиция бўлими Истанбул ҳокими Экрем Имомўғлуни сўроқ қилишни бошлаган.

Бундан ташқари, гумонланувчи сифатида қидирувда бўлган Эртан Йилдиз, Бугра Гўкче ва Уғур Атаман қўлга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Истанбул Бош прокуратураси томонидан Экрем Имомўғлу ва 99 нафар гумонланувчига нисбатан "жиноий ташкилотга етакчилик қилиш ёки унга аъзолик қилиш", "товламачилик", "пора олиш", "фирибгарлик", "шахсий маълумотларни ноқонуний қўлга киритиш" ва "тендер фирибгарлиги" каби айбловлар билан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 23:20 21.03.2025. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!