Ижтимоий тармоқларда 2026 йилдан “экологик ҳудуд”га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилади, деган нотўғри талқиндаги хабарлар тарқалмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, “Экологик транспорт” (экостиккер) тизими доирасида жарима чоралари фақат 2028 йилдан бошлаб жорий этилади.
🔹 2026 йил — тизимни йўлга қўйиш;
🔹 ҳайдовчиларни хабардор қилиш;
🔹 экологик маданиятни шакллантириш даври ҳисобланади.
Шу боис, 2026–2027 йилларда экостиккер бўйича жарималар қўлланилмайди.