Сиз ён-атрофингизда дарахт кесилиши, чиқинди ташланиши ва бошқа шу каби атроф-муҳитга зарар етказадиган ҳолатларга дуч келсангиз, бу ҳақда @ecogovuz_bot орқали матн, сурат ва видео шаклида бизга маълум қилишингиз мумкин.
Шунингдек, бот орқали ўз фикр ва таклифларингизни ҳам юбориш имконига эгасиз.
Телеграм бот орқали мурожаат юбориш тартиби қуйидагича:
— Исм-фамилиянгизни киритасиз;
— Телефон рақамингизни киритасиз;
— Ҳудудни танлайсиз;
— Қоидабузарликлар турини танлайсиз;
— Ҳуқуқбузарлик содир этилган манзилни киритасиз;
— Ҳуқуқбузарлик тавсифини (сурат ёки матн) белгилайсиз.