Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эко-стикер ранги ҳудудга мос келмаса ҳайдовчи жазоланади

A A A
Эко-стикер ранги ҳудудга мос келмаса ҳайдовчи жазоланади

2026 йил 1 январдан Ўзбекистон шароитида эко-стикер, яъни «Экологик транспорт» тизими кучга кирмоқда. Эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирганда ҳайдовчиларга тегишли тартибда жарималар қўлланади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълумот берди.

Мутахассис жарималар миқдори ва уларнинг қўлланиши тартибига аниқлик киритмади.

—Эко-стикерлар уч хил — яшил, сариқ ва қизил рангда бўлади, — деди Зойир Йўлдошев. — Дастлаб машинаси сариқ ёки қизил стикер олган ҳайдовчи стикерлар рангини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Мамлакатимиздаги барча ҳудудларда диагностик марказлар фаолияти йўлга қўйилган. Сариқ ёки қизил стикер олган фуқаролар транспорт воситаларини шу диагностик кўрикдан ўтказиб, стикерлари рангини ўзгартириши мумкин. Масалан, қизил стикерли автомашиналар тоза ҳудудга кирмоқчи бўлганида бевосита хабари бериб борилади. Чунки транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида электрон тарзда юритиб борилади. Бу борада ягона электрон тизим мавжуд. Бугунги кунда марказий шаҳарларнинг аксарият қисмида дастурлаштирилган камералар ва кузатиш имконини берувчи бошқа воситалар мавжуд.

Мутахассис сўзларига кўра, эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирилганда ҳайдовчиларга тегишли тартибда жарималар қўлланади.

Киритилди: 23:45 22.12.2025. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!