Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг айтишича, Европа Иттифоқи Украина Қуролли кучларини янги танклар, вертолётлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ракеталар билан таъминлашга ваъда бермоқда.
Европа расмийси Европа Иттифоқи Украинага 28 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатганини эслатди.
"Биз яна кўпроқ танклар, вертолётлар, ҳаво мудофааси, ракеталар ва, албатта, кўпроқ снарядларни етказиб берамиз", - дея иқтибос келтиради ТАСС.
Фон дер Ляйеннинг қўшимча қилишича, жорий йилнинг мартигача ЕИ Украина армиясига 500 минг снаряд етказиб беради. У йил охиригача бу кўрсаткични икки баравар оширишга ваъда берди.