Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ЕИнинг янги қоидалари сабаб россияликларнинг ҳисоблари устидан назорат кучайтирилди

ЕИнинг янги қоидалари сабаб россияликларнинг ҳисоблари устидан назорат кучайтирилди

Арманистон, Сербия ва Қозоғистонда ЕИнинг янги қоидалари сабаб россияликларнинг ҳисоблари устидан назорат кучайтирилди.

Бу ҳақда “РБК”нашри ҳуқуқшунослар ва мутахассисларга таяниб хабар бермоқда. Уларнинг айтишича, бунга Европа Иттифоқининг Россияни “пул ювиш хавфи юқори бўлган мамлакатлар қора рўйхати”га киритгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, Арманистон ва Сербиядаги айрим банклар орқали молиявий операцияларни амалга оширишда қийинчиликлар юзага келмоқда. Шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон ва Уммон банкларида ҳам россияликларнинг ҳисоблари устидан назорат кучайтирилган.

Янги талаблар россиялик жисмоний шахсларни ҳам, Россия билан боғлиқ компанияларни ҳам қамраб олди. Хусусан, транзакциялар бўйича индивидуал текширувлар кучайтирилди.

Киритилди: 21:47 20.12.2025. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!