Европа комиссияси Европа Иттифоқини кенгайтириш сиёсати бўйича ислоҳот тайёрлади ва уни сентябрь ойи охирида тақдим этиши кутилмоқда. Бу ҳақда ТАСС Bloomberg агентлигига таяниб хабар берди.
«Европа комиссияси ЕИни кенгайтириш жараёнини чуқур ислоҳ қилишга тайёрланмоқда», — дейилади агентлик хабарида.
Маълум қилинишича, асосий ўзгаришлардан бири янги давлатларни Европа Иттифоқига қабул қилиш жараёнида аъзо мамлакатларнинг вето ҳуқуқини бекор қилиш бўлиши мумкин.