Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Евроиттифоқнинг янги, йигирма биринчи санкциялар пакетига Рус православ черкови (РПЦ) раҳбари патриарх Кирилл ва черков руҳонийларига нисбатан чеклов чоралари киритилиши кутилмоқда, деб ёзади нашр.
Нашрнинг қайд этишича, аввалроқ РПЦ вакилларига қарши санкциялар қўлланилишига бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги Венгрия ҳукумати тўсқинлик қилиб келган. Бироқ Орбан апрел ойида бўлиб ўтган сайловлардан сўнг ўз лавозимини йўқотди.
ЕИ раҳбариятидаги манбалардан бирининг Politico'га маълум қилишича, ҳозир санкцияларни кенгайтириш учун энг қулай вақт. Чунки Россия иқтисодиётидаги вазият "уруш бошланганидан бери энг ёмон ҳолатда" ва Москвага нисбатан босимни кучайтириш лозим.