Европа Иттифоқига Хитойдан етказиладиган электромобиллар (BEV) импорт тарифлари 35,3 фоизга етди. Шу муносабат билан Европа Иттифоқи қўшимча божхона тўловини жорий қилди
"Текширув шуни кўрсатадики, Хитойдаги BEV қиймат занжири Европа Иттифоқидаги BEV ишлаб чиқарувчиларига иқтисодий зарар етказиш хавфини туғдирадиган адолатсиз субсидиядан фойда кўрмоқда", - дейилади ЕИ коммюникесида.
Ҳужжатда айтилишича, Еврокомиссия томонидан якунланган субсидияга қарши тергов хулосаси асосида хитойлик экспортчиларга қуйидаги компенсацион божлар жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган: BYD – 17,0%, Geely – 18,8%, SAIC – 35,3%.
“Бошқа ҳамкор компаниялар 20,7 фоиз миқдорида солиққа тортилади. Tesla компаниясини шахсан текшириш учун кейинчалик сўров юборилган тақдирда 7,8% бож тўланади. Комиссия, шунингдек, Европа Иттифоқи ва ЖСТ қоидаларига кўра рухсат этилган алоҳида экспортчилар билан нарх мажбуриятлари бўйича очиқ музокаралар олиб бориш ниятида", - дея изоҳ берди расмий Брюссель.
Шунингдек, Еврокомиссия келажакда “мавжуд чора-тадбирлар самарадорлигини, жумладан, уларни четлаб ўтмасликни таъминлашни назорат қилиши” маълум қилинган.