Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕИ ва Украина қишлоқ хўжалиги бўйича келишув имзолади

ЕИ ва Украина қишлоқ хўжалиги бўйича келишув имзолади

Европа Иттифоқи ва Украина янги қишлоқ хўжалиги савдоси тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳужжат ой бошида бекор қилинган вақтинчалик чораларнинг ўрнини босади ва урушгача амалда бўлган божхона имтиёзлари ҳамда квоталарнинг қисман тикланишини назарда тутади. Аммо айрим муҳим маҳсулотлар бўйича қаттиқ чекловлар сақлаб қолинди.

Еврокомиссар Марош Шефчовичнинг таъкидлашича, бу келишув "геосиёсий шароитларни ҳисобга олган ҳолда мувозанатли ва реалистик". Уруш бошланган 2022 йилда Брюссель Қора денгиз блокадасини қоплаш мақсадида украин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган барча бож ва квоталарни бекор қилган эди. Бироқ Польша, Франция ва Болгарияда фермерлар арзон украин маҳсулотларидан норози бўлиб чиқишди ва бу етарли босимдан сўнг июн ойида чекловларни қайта жорий қилишга олиб келди.

Янги келишувга кўра, кам таъсирчан товарлар (масалан, замбуруғ экстракти, узум шарбати, ферментланган сут маҳсулотлари) учун экспорт квоталари оширилади. Бироқ асосий маҳсулотлар — шакар, тухум, буғдой, жўхори ва товуқ гўшти учун қаттиқ чекловлар сақланади. Шунингдек, Европа Иттифоқи ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида зарурат туғилса, шошилинч божлар жорий этиш ҳуқуқини сақлаб қолган.

Украина эса 2028 йилгача қишлоқ хўжалигидаги стандартларини — ҳайвонлар фаровонлиги, пестицидлар ва ветеринария назорати каби соҳаларни — ЕС меъёрларига мослаштиришни ўз зиммасига олди. Шунингдек, Европа Иттифоқи украин бозорига каттароқ кириш имкониятига эга бўлди. Киев эса шакар, гўшт ва чўчқа гўшти бўйича экспорт квоталари 20–30%га ошиб кетишини кутмоқда.

2024 йилда ЕС ва Украина ўртасидаги савдо ҳажми €67 млрд ни ташкил этди, шундан €18 млрд Украина фойдасига бўлди. Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен келишувни «мустахкамлик ва ҳамжиҳатлик кўприги» деб атади. ЕС мутасаддилари бу келишув Украинага умумий Европа бозорига яқинлашиш имконини беради, дея таъкидлашмоқда.

Бироқ ЕСга қўшни мамлакатлардаги аграр уюшмалар бу келишувдан норози. Улар украин маҳсулотлари маҳаллий бозорни яна эгаллаб олиши мумкинлигидан хавотирда. Айрим танқидчилар Брюссель музокараларни Польшадаги сайловлар тугагунича чўзган, деб ҳисоблашмоқда.

Киритилди: 10:54 03.07.2025. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!