Нашрнинг ёзишича, Европа Иттифоқи 30 кунлик оташкесим келишувига эришилган тақдирда ҳам Украинага қурол етказиб беришда давом этади. Бу Украинага музокараларда кучли позиция эгаллаш ва Россиянинг эҳтимолий қайта ҳужумини қайтаришда ёрдам беради.
"ЕИ Украина тинчлик музокараларида энг кучли позицияда бўлишини таъминлашга интилади интилади. Шунингдек, Киев "ёмон" битимдан воз кечиш ва музокаралар учун энг қулай пайтни танлаш имконига эга бўлиши керак", — дея фикр билдирди Европалик дипломат Брюсселдаги брифингда.
"Жанглар ҳали ҳам давом этмоқда, лекин ҳатто уларда танаффус юз берган тақдирда ҳам, Украинани "пўлат терили кертагич"га айлантириш керак", — деб таъкидлади бошқа бир ЕИ дипломати.
Украинада вақтинчалик оташкесим бўйича музокараларга доир муҳокамалар 17 март куни Европа Иттифоқи Ташқи ишлар кенгаши йиғилишида кўриб чиқилади. Йиғилишда Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига видеоконференсия орқали иштирок этади.