Politico нашрининг ёзишича, Виктор Орбан Украинага йирик миқдордаги ёрдам пулини беришга қаршилик қилиб, Брюссел билан муносабатларни кескинлаштириб юборган.
Эндиликда ЕИ давлатлари Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва Орбан устидан судга мурожаат қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Нашрнинг ёзишича, шу пайтгача Европа иттифоқи Венгрия билан жиддий қарама-қаршиликка боришдан тийилиб келган. Бироқ мамлакатдаги сайловлар ва Орбаннинг эҳтимолий қайта тайинланиши фонида бу стратегия ўзгариши мумкин.
Швеция ҳукумати ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлаган ва Венгрия учун “ҳисоб-китоб вақти” яқинлигини билдирган.
Агар Орбан 12 апрелдаги сайловларда яна ғалаба қозонса, унга нисбатан босимлар янада кучайиши кутилмоқда.