ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Украинанинг Россия ҳудудида НАТО қуролларидан фойдаланишига қўйилган чекловларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилди.
Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел маълум қилди.
"Биз Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, хусусан, Patriot тизимлари билан кўпроқ таъминлаш зарурлигини муҳокама қилдик. Шунингдек, Киевнинг Россия ҳудудида Шимолий Атлантика алянси давлатлари томонидан етказиб берилган қуроллардан фойдаланишига қўйилган чекловларни бекор қилиш ҳақида суҳбатлашдик", — дея аниқлик киритди Боррел.