Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЕИ Россияга қарши санкциялар рўйхатини рекорд даражада кенгайтирди

ЕИ Россияга қарши санкциялар рўйхатини рекорд даражада кенгайтирди

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 22-пакетини маъқуллади. Янги чекловлар қарийб 1600 нафар жисмоний ва юридик шахсга таъсир кўрсатади. Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас бу Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери санкциялар рўйхати энг катта миқёсда кенгайтирилганини таъкидлади.

Калласнинг айтишича, санкцияга киритилган янги шахс ва ташкилотларнинг ярмидан кўпи баллистик ракеталар ишлаб чиқариш билан боғлиқ.

«Биз Россия учун қурол ишлаб чиқаришни сезиларли даражада қийинлаштирмоқдамиз, бу жараённи секинлаштирмоқдамиз ва харажатларни оширмоқдамиз», — деб ёзди Европа дипломатияси раҳбари.

Аввалроқ, «Система» таҳлилий-тадқиқот лойиҳаси 22-пакет чекловлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва ходимларига қаратилганини хабар қилган эди.

Айрим ташкилотларга нисбатан санкциялар илк бор жорий этилмаяпти, балки амалдаги чекловлар кенгайтирилмоқда.

Киритилди: 16:25 12.10.2026. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!