Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ЕИ Россия нефти нархининг юқори чегарасини 7 фоизга пасайтирмоқчи

ЕИ Россия нефти нархининг юқори чегарасини 7 фоизга пасайтирмоқчи

Бу ҳақда DW нашри хабар берди.

1 февралдан бошлаб Россия нефти нархининг юқори чегараси бир баррел учун 44,1 долларни ташкил этади, дейилган Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен имзолаган қарорда.

Қайд қилинишича, ҳозирги кунда нархнинг юқори чегараси 47,6 долларга тенг. У 2025 йил сентябрида жорий этилган эди. Бунга қадар 2022 йил декабридан бошлаб 60 долларлик чеклов амал қилган. Бу чеклов Украинага бостириб киргани учун Россияга қарши санкциялар доирасида киритилган.

Айни пайтда жаҳон бозорида Россиянинг Urals навли нефтининг бир баррели 55 доллар атрофида сотилмоқда. Ноябр ойида унинг нархи 36,6 долларгача тушиб кетган эди. Россиянинг 2026 йилги бюджетида Urals нархи 59 доллар даражасида белгиланган.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!