“Bloomberg” агентлиги хабар беришича, “Европа Иттифоқи Россия билан юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршилик учун ҳарбий салоҳиятини ошириши керак”, деган тузилманинг мудофаа бўйича биринчи Европа комиссари лавозимига номзод Андриус Кубилиус.
Литва Бош вазири лавозимида икки муддат ишлаган Андриус Кубилиус ЕИ “олти-саккиз йил ичида Россия билан ҳарбий тўқнашувга тайёр бўлиши керак”лигини айтган. Сиёсатчи, шунингдек, ЕИни қурол-яроқ ва ўқ-дори ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга чақирди ва снаряд захирасини яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен аввалроқ ЕИни мудофаа иттифоқига айлантириш ниятилигини маълум қилганди.