Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

ЕИ Қизил денгизда ҳарбий-денгиз операциясини бошлади

A A A
ЕИ Қизил денгизда ҳарбий-денгиз операциясини бошлади

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Қизил денгизда кемаларни Яман ҳусийчиларидан ҳимоя қилиш учун денгиз операциясини бошлашни маъқуллади. 19 феврал, душанба куни қабул қилинган қарорга кўра, Европа ҳарбий кемалари ва ҳамроҳлик қилувчи самолётлари Қизил денгиз ва қўшни денгиз ҳудудларига у ердан ҳаракатланаётган савдо кемаларини ҳимоя қилиш учун юборилади.

Европа Иттифоқи кенгашининг баёнотида айтилишича, «Aspides операцияси 2023 йил октябр ойидан бери ҳусийчилар ҳужумлари халқаро тижорат кемаларини нишонга олган ҳудудда Европа Иттифоқи денгиз кучларининг мавжудлигини таъминлайди».

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи кенгаши қарорини олқишлади. «Инқирозга жавоб беришдан ташқари, бу Европа манфаатларини ҳимоя қилиш учун денгизда кучлироқ Европа Иттифоқи мавжудлигига қаратилган қадамдир», деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида0

Миссияда бортида 240 нафар аскар билан Германиянинг «Гессен» фрегати иштирок этади

Киритилди: 22:28 20.02.2024. Ўқилди: 2833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда