Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

ЕИ давлатлари Россияга қарши кенг кўламли санкциялар пакетини келишиб олишни ва уни 2025 йил бошида қабул қилишни режалаштирмоқда

ЕИ давлатлари Россияга қарши кенг кўламли санкциялар пакетини келишиб олишни ва уни 2025 йил бошида қабул қилишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

"Ушбу санкциялар пакети лойиҳаси Россиянинг Украинага кенг кўламли босқони бошланган 24 феврал рамзий санасида қабул қилиниши учун январь ойидаёқ тақдим этилиши мумкин", деб ёзади агентлик манбаларига таяниб.

Bloomberg маълумотларига кўра, санкциялар пакети қўшимча савдо чекловларини, шунингдек, Россия қишлоқ хўжалиги товарларига божларни оширишни ўз ичига олиши мумкин.

Бундан ташқари, ЕИ алоҳида санкциялар пакети устида ишламоқда: у Россия нефтини ташувчи танкерларга қарши қаратилиши кутилмоқда. Европа Иттифоқи ушбу пакетни жорий йил охиригача тасдиқлашга умид қилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:12. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!