Трамп Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишни кечиктиришда давом этса, таҳдиднинг ишончлилигини бутунлай йўқотиш хавфи мавжуд.
Бу ҳақда Европа Иттифоқидаги юқори лавозимли манба Bloomberg'га маълум қилди.
Манба айтишича, Европа амалдорлари сўнгги пайтларда бу чораларни илгари суриш учун Конгресс раҳбарларига умид боғлай бошлади, чунки Трампнинг ўзи биринчи қадамни қўйиши эҳтимолдан узоқ.