Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эфиопияда қутқарувчилар гуруҳини ишлаётган пайтда кўчки босди

Эфиопияда қутқарувчилар гуруҳини ишлаётган пайтда кўчки босди

Эфиопиянинг чекка бир минтақасида кучли ёмғир туфайли юзага келган кўчкилар қурбонлари сони 229 нафарга етди, улар орасида қутқарувчилар ҳам бор. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият хабар бермоқда.

Фожиа Эфиопиянинг жануби-ғарбий қисмида содир бўлди. Ҳафта бошида расмийлар 55 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган, бироқ қурбонлар сони кескин ошган. Гофа ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Ушбу ишда ёрдам бериш учун федерал ишчи гуруҳ юборилган.

Ҳозирча қанча одам бедарак йўқолганлиги маълум эмас, аммо улар орасида фожиадан кейин омон қолганларни қидираётган қутқарувчилар ҳам бор. Душанба куни қутқарув гуруҳи ишлаётган пайтда янги кўчки босди.

«Ўлган қариндошларининг жасадларини қучоқлаб ўтирган болалар бор, улар бутун оиласини, жумладан онаси, отаси, ака-ука ва синглисини йўқотиб қўйишмоқда», деди Гофа минтақасидаги табиий офатларни бошқариш агентлиги директори Маркос Мелесе Associated Pressга.

Киритилди: 19:49 24.07.2024. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!