Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эфиопия жанубидаги йўл-транспорт ҳодисасида 15 киши ҳалок бўлди

Эфиопия жанубидаги йўл-транспорт ҳодисасида 15 киши ҳалок бўлди

Шанба оқшомида Эфиопия жанубида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Fana давлат телерадиокорпорацияси маҳаллий расмийларга таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, автобус тормоз ишламай қолгани сабабли бошқарувни йўқотиб, Жанубий Эфиопия минтақавий давлатининг Волайта ҳудудида дарёга ағдарилиб кетгани оқибатида ҳалокат юз берган.

Fana нашри хабарига кўра, ҳодиса натижасида яна 21 киши оғир, яна 6 киши енгил жароҳат олган. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, ҳозирда жабрланганларга яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Киритилди: 20:54 16.03.2025. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!