Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эеди 9-синф битирувчилари техникумларда бепул ўқийди

Эеди 9-синф битирувчилари техникумларда бепул ўқийди

Президентнинг “Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача 9-синф битирувчиларининг техникумлар билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизга, дуал таълим улуши эса 9 фоиздан 40 фоизга етказилади. 2026 йил 1 сентябрдан 9-синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан ўқийди.

Асосий йўналишлар ва мақсадли кўрсаткичлар:

  • қамров: 9-синф битирувчилари техникумларда — 50 фоиз (2030 йилгача);
  • дуал таълим: иш жойида ўқитиш улуши — 40 фоиз (2030 йилгача);

2026 йилдан бошлаб, болаларни эрта ёшдан касбга қизиқтириш тизими жорий этилади:

  • 5 ёшдан — “Атрофимиздаги касблар” ўйинлари;
  • 1–4-синфлар — “Касблар алифбоси”;
  • 5–6-синфлар — “Касблар олами”;
  • 7–9-синфлар — “Менинг келажакдаги касбим”.

2028 йилдан 9-синф якуний имтиҳонлари натижаларига кўра ўқувчилар техникумларга йўналтирилади.

2026 йилдан ишлаб чиқариш таълими усталарининг маоши биринчи малакали ўқитувчилар даражасига тенглаштирилади. Ҳар бир устaга 20 нафардан ортиқ ўқувчи бириктирилмайди.

Техникум директорларига усталар учун ажратилган иш ҳақи жамғармаси доирасида ЭКОИҲнинг 15 бараваригача ойлик белгилаш ваколати берилади. Ҳар йили 50 нафар энг яхши уста ва ўқитувчи хорижда малака оширади.

Дуал таълимда ўқувчиларга ҳар ой БҲМнинг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади. Дуал таълимдаги давр меҳнат стажига қўшилади. Дуал таълимни ташкил этган иш берувчиларга — 7 йил муддатга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади.

2026 йилдан президент соврини учун “Касбий маҳорат миллий танлови” ўтказилади. Миллий рейтингда энг юқори 50 таликка кирган техникумларнинг ҳар бири БҲМнинг 3000 баравари миқдорида рағбатлантирилади.

2030 йилгача техникумларни тугатиш, уларнинг ер майдонлари ва биноларини хусусийлаштиришга мораторий жорий этилади.

2026 йил 1 сентябрдан:

  • 9-синф битирувчилари — бепул (давлат бюджети ҳисобидан);
  • 11-синфни битирган талабгорлар — тўлов-контракт асосида ўқийди.

Қарор касбий таълимни меҳнат бозори талаблари билан чуқур интеграция қилиш, ўқувчи-талабаларни эрта касбга йўналтириш ва иш берувчилар иштирокини оширишга қаратилган.

Киритилди: 22:41 29.10.2025. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!