Венесуэла мухолифати баёноти: “Сўнгги президентлик сайловларида ғалаба қозонган номзод — Эдмундо Гонсалес Уррутия ўз конституциявий ваколатларига киришиши керак”
Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадонинг маълум қилишича, Николас Мадуро музокаралардан бош тортганидан сўнг президентлик лавозимидан четлатилган. Унинг ўрнини 2024 йил 28 июль куни бўлиб ўтган сайловларда қонуний равишда сайланган Уррутия зудлик билан ўзининг конституциявий ваколатларини бажаришга киришиши лозим.
Шунингдек, у Николас Мадуро венесуэлаликлар ҳамда бошқа мамлакатлар фуқароларига қарши содир этган жиноятлари учун халқаро суд олдида жавоб беришига ишонч билдирди.
Мухолифат етакчиси тартибни тиклаш, сиёсий маҳбусларни озод этиш ва «юксак давлат» барпо этишга ваъда берган.
Ушбу баёнот «Венесуэла озод бўлади!» деган сўзлар билан якунланади.