Бугун 13 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши ўйинлар маълум бўлди

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши ўйинлар маълум бўлди

Four Four Two портали Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши ўйинлар рейтингини эълон қилди.

Биринчи ўринни 2005 йилги машҳур Истанбул финалида "Милан" ва "Ливерпуль" ўртасида бўлиб ўтган ўйин эгаллади. Ўшанда биринчи бўлимдан сўнг “россонерилар” хотиржамлик билан 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди, аммо иккинчи бўлимнинг олти дақиқалик даврида "қизиллар" уч марта рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Якунда "Ливерпуль" пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Иккинчи ўринга 2016/2017 йилги мавсум 1/8 финалининг жавоб ўйини - "Барселона" ва "ПСЖ" беллашуви муносиб кўрилди. Ўшанда каталонияликлар сафарда 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўз майдонида 6:1 ҳисобида зафар қучганди.

1998/1999 йилги мавсум финали кучли учликни ёпади. Ўшанда "Бавария" эрта гол урди ва ғалабага яқин эди, аммо "Манчестер Юнайтед" 90+1 ва 90+3-дақиқаларда гол урди. “Қизил иблислар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритди.

Киритилди: 08:34 10.11.2023. Ўқилди: 2094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!