Бугун 2 март, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЕЧЛ. Плей-оффга чиққан навбатдаги 4 жамоа номи аниқланди

ЕЧЛ. Плей-оффга чиққан навбатдаги 4 жамоа номи аниқланди

"Барселона" Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида иштирок этишини кафолатлади.

Хави шогирдлари “H” гуруҳида “Порту”дан устун келди – 2:1. Эндиликда уларнинг ҳисобида 5 турдан кейин 12 очко бор, Португалия жамоаси ва “Шахтёр”да 9 очко, “Антверпен”да эса 0 очко бор. Сўнгги турда каталонияликлар Бельгия жамоаси билан тўқнаш келишади.

Шунингдек, “E” гуруҳидан икки жамоа 1/8 финалга чиқди – “Атлетико” (11 очко) ва “Лацио” (10). 6 очкога эга “Фейеноорд” эса уларга етиб олиш имкониятини бой берди. Сўнгги турда Мадрид ва Рим клублари ўзаро тўқнаш келади.

Бугун плей-оффга чиққан тўртинчи жамоа "Боруссия" бўлди. Дортмундликлар “Милан”ни меҳмонда мағлуб этган (3:1) “F” гуруҳида 10 очко жамғарган ва ҳозир “ПСЖ” (7) турган иккинчи ўриндан пастга тушмайди. “Ньюкасл” ва “Милан” эса 5 очко билан улардан ортда қолишмоқда.

Киритилди: 04:17 29.11.2023. Ўқилди: 6854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!