Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ЕЧЛ финали куни "Бавария" стадионининг номи ўзгартирилади

ЕЧЛ финали куни "Бавария" стадионининг номи ўзгартирилади

2024/25 йилги УЕФА Чемпионлар Лигаси финалига мезбонлик қиладиган "Арена Мюнхен" (Альянц Арена) стадиони фасадидан стадион титул ҳомийсининг номи вақтинчалик олиб ташланади. Бу ҳақда Bayern & Germany нашри хабар берди.

"Бавария"нинг уй стадиони Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) шафелигида ўтказилмайдиган ўйинлар вақтида "Альянц Арена" деб номланади. Allianz суғурта компанияси УЕФА билан ҳамкорлик қилувчи ҳомийлар рўйхатида йўқ, шунинг учун стадион Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи ўйини вақтида "Арена Мюнхен" деб номланади.

Чемпионлар лигаси финали 31 май куни бўлиб ўтади ва унда "ПСЖ" ва "Интер" ўзаро беллашади.

Киритилди: Бугун 05:15. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!