Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЕЧЛ: Бугун "Галатасарой" – "Барселона" ва яна саккизта учрашув бўлиб ўтади

ЕЧЛ: Бугун "Галатасарой" – "Барселона" ва яна саккизта учрашув бўлиб ўтади

Бугун, 13 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичи 2-туридан ўрин олган дастлабки учрашувлар ўтказилади. Ўйин кунидан жами тўққизта баҳс ўрин олган.

Турнинг марказий учрашувларидан бири Истанбулда бўлиб ўтади. Туркиянинг "Галатасарой" клуби ўз майдонида Испаниянинг "Барселона" жамоасини қабул қилади.

Мадридда эса "Атлетико" ва "Манчестер Юнайтед" ўзаро тўқнаш келади. Шунингдек, Лондоннинг "Арсенал" клуби "Лилль"га қарши майдонга тушса, "Интер" ўз мухлислари қаршисида "Брюгге"ни қабул қилади.

"Бавария" Норвегияда "Викинг" меҳмони бўлади. "Наполи" эса Испанияда "Вильярреал" билан куч синашади.

13 октябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувлар:

21:45. "Ланс" – "Спортинг"

21:45. "Сабаҳ" – "Славия" Прага (Zo'r TV)

23:59. "Арсенал" – "Лилль"

23:59. "Атлетико" – "Манчестер Юнайтед"

23:59. "Интер" – "Брюгге"

23:59. "Галатасарой" – "Барселона" (Zo'r TV)

23:59. "Лейпциг" – ПСВ

23:59. "Викинг" – "Бавария"

23:59. "Вильярреал" – "Наполи"

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тури 14 октябрь куни яна тўққизта учрашув билан давом этади. Улар орасидан "Манчестер Сити" – ПСЖ ва "Рома" – "Реал" тўқнашувлари ҳам ўрин олган.

Киритилди: 12:35 13.10.2026. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар