Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Дзюдо: Алишер Юсупов жамоаси Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлди

Дзюдо: Алишер Юсупов жамоаси Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлди

Франциянинг Монпелье шаҳрида дзюдо бўйича 6 та давлатнинг 14 та жамоаси иштирокида ўтган клублар ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси мусобақасида ҳамюртимиз, "Париж-2024" Олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби Алишер Юсупов ҳам иштирок этди.

Беш карра Олимпия ўйинлари ғолиби франциялик Тедди Ринер билан биргаликда Франциянинг "ПСЖ" жамоаси таркибида мусобақада қатнашган маҳоратли дзюдочимиз баҳсларни муваффақиятли ўтказди.

Дзюдо: Алишер Юсупов жамоаси Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлди

Алишер Юсуповнинг жамоаси аввалига Франциянинг яна бир дзюдо клуби “AM Asnieres” жамоасини 4-1 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, ярим финалда Украина терма жамоасига очко бермади. Финалда эса Сербия жамоасини доғда қолдирган “ПСЖ” Европа чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

Айтиш лозим, Алишер Юсупов ўтказилган беллашувларнинг барчасида рақибларидан устун эканини намойиш этди.

Киритилди: 09:45 24.12.2024. Ўқилди: 577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!