Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ДХХ: Хоразмда "меҳнат стажи қилиб берувчи" мутахассис ушланди

ДХХ: Хоразмда "меҳнат стажи қилиб берувчи" мутахассис ушланди

Гурлан туманидаги “Солиқ сервис” давлат унитар корхонаси бош мутахассиси ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда солиқ идораларидаги танишлари орқали 2 нафар маҳаллий фуқарога улар муқаддам ҳеч қаерда ишламаган бўлсалар-да, 2025 йил январь ойидан июнь ойига қадар бўлган даврда уларга иш ҳақи ҳисоблаб, бу ҳақида маълумотнома расмийлаштириб беришини айтади.

ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мутахассис ўз хизмати эвазига 12 млн 500 минг сўм олган вақтида ушланди.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Киритилди: 07:24 11.08.2025. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!