Интернет наркогуруҳ ташкилотчилари хорижда ёлланган курьерларни Ўзбекистонга юбориш ва уларни наркожиноятга жалб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. ДХХ томонидан ўтказилган фаол тадбирлар натижасида 2024 йилда 6 нафар хориждан келган Интернет-наркогуруҳ аъзолари қўлга олинди.
Бу ҳақда 26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган тадбирда маълум қилинди.
Тадбирда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси аъзолари, мутасадди давлат органлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.