Польша ҳарбийларининг маълум қилишича, Россиянинг Ил-20 разведка самолёти Польша ҳаво ҳудудини бузмаган, бироқ Болтиқ денгизи устида тасдиқланган парвоз режасисиз ва транспондерлари ўчирилган ҳолда учган. Бу эса “минтақадаги парвоз хавфсизлигига потенциал таҳдид” сифатида баҳоланган.
Россия самолётини тўхтатиш учун Польшанинг МиГ-29 қирувчилари ҳавога кўтарилган.
Худди шундай ҳолат 28 октябрда ҳам содир бўлган. 30 октябр куни эса Польша ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 қирувчилари Россиянинг Ил-20 самолётини мамлакат ҳаво ҳудудига яқин жойда, Болтиқ денгизи устида тўхтатганди.
Польша ҳарбийлари Россия ҳарбий авиациясининг Болтиқ минтақасида фаоллашганини қайд этиб, “NATO'даги иттифоқчилари билан яқин ҳамкорликда тўлиқ жанговар тайёргарликда эканликларини ва Россия провокацияларига самарали жавоб беришаётганини” билдирди.
Россия Мудофаа вазирлиги эса бу ҳодисалар юзасидан ҳалигача изоҳ бермаган.