Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Дурдона Қурбонова: "Ножўя таклиф фақатгина ножўя, кўпчилик ўйлаганидек ёмон маънода эмас..."

Дурдона Қурбонова: "Ножўя таклиф фақатгина ножўя, кўпчилик ўйлаганидек ёмон маънода эмас..."

Актриса Дурдона Қурбонова «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни Дарё мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Актриса Дурдона Қурбонова суҳбат давомида унинг характерини билмайдиган инсонлар томонидан бўлган ножўя таклифлар ҳақида сўзлаб берди.

- Ножўя таклифлар бўлган. Бу асосан санъатга энди кириб келаётган вақтимда кўп бўлган. Шоу-бизнесга энди кириб келаётганимда характеримни билмайдиганлар ҳар хил ножўя таклифларни қилишган.

Кўпчилик қизлар шоу-бизнесга энди кириб келаётган вақтларида «машҳур бўламан», деб кириб келади. У машҳур бўлиши учун кимлардир нўжўя таклифларни қилади, қайсидир актриса балки бу таклифга рози бўлар, аммо ўзини ҳурмат қилган инсон бунақа таклифларга рози бўлмайди. Санъат менинг ҳаётим бўлмагани учун ҳаммасига тўғри йўлни кўрсатганман, уришган вақтларим ҳам бўлган. Бундай таклифларни режиссёрлар, актёрлар беришган.

Ножўя таклиф фақатгина ножўя, кўпчилик ўйлаганидек ёмон маънода эмас, «яхши кўриб қолдим» мазмунидаги сўзлардан ҳам иборат бўлган. Ўзимнинг даражамни ушлаб, йўлимни топганимдан сўнг, менга ҳеч ким ортиқча гап гапира олмайдиган бўлган. Ҳаттоки болалар келиб, гапиришга ҳам қўрқади, дейди актриса ва инста-блогер Дурдона Қурбонова.

Киритилди: 07:00 12.05.2022. Ўқилди: 7245 марта. Фикрлар сони: 28 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!