Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳри бу йил ҳам ўз ўрнини сақлаб қолди

Дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳри бу йил ҳам ўз ўрнини сақлаб қолди

Австрия пойтахти 2018 ва 2019 йилларда ҳам яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаганди, деб хабар беради dw.com нашри.

Иккинчи ўринда Дания пойтахти Копенгаген, учинчи ўринда Швейцариянинг Цюрих шаҳри жойлашган. Британиянинг The Economist журналининг пайшанба куни чоп этилган таҳлилий бўлими Economist Intelligence Unit (EIU) 23 июн куни эълон қилган йиллик рейтингига кўра, Австрия пойтахти Вена учинчи бор дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳри деб топилди.

Илгари Вена 2018 ва 2019 йилларда ушбу рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган эди.

Венани жуда жозибали қиладиган нарса - бу барқарор шароитлар, яхши инфратузилма ва соғлиқни сақлаш тизими, шунингдек, кўплаб маданий ва дам олиш имкониятларидир.

EIU рейтингига кўра, энг қулай шаҳарлар орасида иккинчи ўринда Дания пойтахти Копенгаген, учинчи ўринда Швейцариянинг Цюрих шаҳри жойлашган.

Киритилди: 22:28 23.06.2022. Ўқилди: 3821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!