Ўзини НУЖлар овчиси деб атаётган уфолог Скотт Уоринг томонидан ижтимоий тармоққа жуда ғалати видео жойланди.
Унда сирли 51-Ҳудуд яқинида юк машинасида турган НУЖни кўришингиз мумкин, деб хабар беради “planetanovosti.com”.
Таъкидланишича, видеода диск шаклидаги ғалати нарса тасвирланган бўлиб, тасвирнинг сифатсизлиги сабабли, унинг қандай объект эканлигини тасдиқлаш жуда мушкуллигига қарамасдан видео муаллифи ушбу жисмнинг ўзга сайёраликлар кемаси эканлигига амин.
“Аммо "Номаълум учар жисм" мутахассисларнинг фикрига кўра, шунчаки улкан чодир ёки айвон бўлиши ҳам мумкин. Худди шу фикрни НАСА вакиллари ҳам билдиришмоқда”, дейилади хабарда.