Британиянинг машҳур FourFourTwo нашри ҳозирги вақтдаги энг яхши ҳужумчилар рейтинги эълон қилди.
Унга кўра, биринчи ўринни Мадриднинг «Реал» жамоаси ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллади. Ўтган мавсумда у «қаймоқранглилар» сафида УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубокни қўлга киритди. Мбаппе барча мусобақаларда 56 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол урди.
FourFourTwo талқинига кўра дунёдаги энг яхши 10 та ҳужумчи:
1. Килиан Мбаппе («Реал» Мадрид)
2. Ҳарри Кейн («Бавария»)
3. Усмон Дембеле («ПСЖ»)
4. Александер Исак («Ньюкасл»)
5. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»)
6. Роберт Левандовски («Барселона»)
7. Лаутаро Мартинес («Интер»)
8. Виктор Дьёкереш («Спортинг»)
9. Омар Мармуш («Манчестер Сити»)
10. Хулиан Альварес («Атлетико» Мадрид)