Бугун 6 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дунёнинг 3-рақамли ракеткаси Уимблдон турнирида иштирок этишдан бош тортди

Дунёнинг 3-рақамли ракеткаси Уимблдон турнирида иштирок этишдан бош тортди

Дунёнинг 3-рақамли теннисчиси, Беларусь вакили Арина Соболенко елкасидан олган жароҳати сабаб Уимблдон турнирида иштирок этишдан бош тортди. Теннисчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай қарорга келганини малум қилди.

“Сизларга жуда афсус билан айтишим керакки, мен ўйнай олмайман. Мен турнирга имкон қадар тайёр бўлишга ҳаракат қилдим, аммо бугун машғулотлар давомида жамоам бу ўйин менинг вазиятимни мураккаблаштиришини тушунтирди”, – деб ёзади теннисчи.

Бунгача А.Соболенко Берлиндаги мусобақада Анна Калинская билан беллашишдан бош тортган эди.

Беларуслик теннисчининг ўрнига Уимблдон турнирида саралашдан ўта олмаган россиялик Эрика Андреева чиқади.

У биринчи босқичда америкалик Эмина Бектас билан учрашади.

Киритилди: 22:02 01.07.2024. Ўқилди: 951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!