Дунёнинг 2,5 мингга яқин тиллари хавф остида. Бу ҳақда Анадолу агентлигига Туркия Миллий комиссияси (УТМК)нинг ЮНEСКОдаги кенгаши раиси, профессор Ожал Ўғуз маълум қилди.
“Дунёда 7 мингга яқин фаол тил мавжуд. Улар орасида 2500 га яқин тил хавф остида, чунки улар жуда кам сонли одамлар томонидан қўлланилади», - деди Ўғуз.
Унинг сўзларига кўра, статистика ва мавжуд маълумотларга кўра, ҳар 15 кунда дунёда ушбу тиллардан бири йўқ бўлиб кетади.
«Сўнгги ўн йилликларда дунёдаги ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар туфайли тилларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфи ортди», дейилади манбада.
Ҳозирда 200 тилда гаплашадиган одамларни топиш қийин, 1950 йилдан буён эса 250 дан ортиқ тиллар ғойиб бўлган .