Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дунёга янги бедаво пандемия — Nipah хавф солмоқда. Вирус қандай юқади?

Дунёга янги бедаво пандемия — Nipah хавф солмоқда. Вирус қандай юқади?

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, дунёга Nipah ёки NiV вируси сабаб бўлиши мумкин бўлган пандемия хавф солмоқда. Бу ҳақда "Известия" хабар тарқатди.

Вирус биринчи марта 1999 йилда Малайзиянинг Nipah дарёсида яшовчи деҳқонлар орасида аниқланган, вирусга дарёнинг номи берилган. Ўшандан бери Жанубий Осиёда яна 12 та касаллик тарқалди.

NiV ўлим даражаси 40–75 %, вирус жуда тез тарқалади. Касаллик симптомсиз бўлиши ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Касалликнинг давоси ҳали топилмаган.

Вируснинг табиий ташувчиси – бу жанубий Хитой, Жануби-Шарқий Осиё, Янги Гвинея ва Aвстралияда кенг тарқалган учар қушлардир. Вирус Aфрикада яшовчи қушларда ҳам аниқланган. Шуниси қизиқки, қушларнинг ўзи касал бўлмайди.

NiVнинг олдини олиш учун ЖССТ қушларнинг хурмо ва бошқа янги озиқ-овқат маҳсулотларига тегишига йўл қўймасликни тавсия қилмоқда. Янги йиғилган хурмо шарбатини қайнатиб, истеъмол қилишдан олдин меваларни ювиш ва тозалаш керак.

Вируснинг одамдан одамга юқиш хавфини камайтириш нуқтаи назаридан ЖССТ NiV билан касалланган одамлар билан алоқа қилишдан, қўлларни мунтазам ювишдан ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тавсия қилади.

Киритилди: 13:12 30.01.2021. Ўқилди: 8992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!