БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Британиянинг Оксфорд қашшоқликка қарши курашиш ва инсон тараққиёти ташаббуси (OPHI) дунёда қашшоқлар сони қанчалигини баҳолади. Тадқиқот OPHI расмий сайтида эълон қилинди.
Ҳисоботга кўра, жаҳоннинг 1,1 млрд аҳолиси қашшоқликда куч кечиряпти. Уларнинг 40 фоизи (455 млн киши) уруш алангасида қолган, барқарорлик йўқолган ёки тинчликсеварлик даражаси паст мамлакатларнинг аҳолиси.
«Уруш-низолар кечаётган юртларда қамбағаллик даражаси анча юқорилигини аниқладик. Урушаётган мамлакатларда ҳар учинчи одам ва ундан кўпроғи (34,8 фоиз) қашшоқ бўлса, урушдан холи мамлакатларда ҳар 9 кишидан бири (10,9 фоиз) қашшоқ эканлигини Уппсала уруш маълумотлари дастури тасдиқламоқда», — дейишди тадқиқот муаллифлари.
Дунёдаги 1,1 млрд қашшоқ аҳолининг ярмидан кўпи (584 млн) — 18 ёшгача бўлган болалар.
Қашшоқларнинг аксарият катта қисми (828 млн) оддий санитария шароиларига ҳам эга эмас, уларнинг 886 млн нафари уй-жойсиз, 998 млн нафарида овқат пишириш учун қозон тагига ёқадиган нарса ҳам йўқ.