ЮНИСEФнинг янги ҳисоботига кўра, пандемия туфайли мактабларнинг ёпилиши 1,5 млд. нафар болаларнинг ҳаётига таъсир кўрсатди. Уларнинг кўп қисми масофавий таълим тизимига ўтишди, аммо 463 млн.га яқин болалар уйда билим ололмайдилар, чунки уларнинг уйида компьютер ёки интернет мавжуд эмас, шунингдек, улар қурилмалар «рақобат»ига ҳам дуч келишади, масалан, кўп фарзандли оилаларда. Бундан ташқари, кўплаб мактаблар онлайн таълим тизимини ташкил қила олмади.
"Таълим соҳасида глобал фавқулодда ҳолат мавжуд: кўплаб болалар кетма-кет бир неча ой давомида таълим олмади. Бунинг оқибатлари, жумладан иқтисодий оқибатлар жамиятларда бир неча ўн йиллар давомида сезилиши мумкин" - дейди ЮНИСEФ ижрочи директори Генриетта Фор.
ЮНИСEФ келажакда шунга ўхшаш инқирозларга қарши туришга тайёр бўлишлари учун таълим тизимининг асосларини аниқлаб олишга чақирмоқда.